Site is being updated
O'zbekcha Русский Ўзбекча English

2019 йил 8 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Masdar компанияси (БАА) ўртасида инвестиция битимини имзоланиши бўлиб ўтди.

Masdar компанияси Ўзбекистон Республикаси Навоий вилоятида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектр станциясини қуришга 100 миллион долларгача сармоя киритади.

2019 йил 4 октябрь куни амирликнинг Masdar компанияси Ўзбекистон Республикаси тарихида қуёш энергиясига давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида инвестицияларини жалб қилиш бўйича биринчи очиқ тендер ғолиби деб эълон қилинган эди.

Маълумот учун: Masdar компанияси – Абу Даби Ҳукумати Mubadala Investment Company инвестиция холдингининг шўъба корхонаси бўлиб, дунёдаги қайта тикланадиган энергия соҳасида етакчи компаниялардан биридир. Компаниянинг амалга оширилган инвестиция лойиҳалари портфели қайта тикланадиган манбалардан электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича  4000 МВт дан ортиқ ўрнатилган қувватни ўз ичига олади.