Представлено Республиканским центром Духовности и просветительства.
Человек жив благодаря книге, книга жива благодаря человеку!
Смотреть на YouTube
Представлено Республиканским центром Духовности и просветительства.
ФЛАГ РОДИНЫ СВЯТОЙ!
Знаете ли вы, что возможности использования национального флага расширились?
Смотреть на YouTube
Маҳсулотлар рекламаси давлат тилида бўлиши тушунтирилди
ТТСА бош директори маслаҳатчиси тизим ташкилотларининг Бекобод шаҳар филиаллари масъуллари билан биргаликда Тошкент вилояти Бекобод туманида фаолият юритаётган "XON QIZI" МЧЖда бўлиб, ишлаб чиқаришдаги мавжуд муаммолар ўрганилди. Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган чиқарилаётган тайёр тикув маҳсулотлари "Енгил саноат маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида"ги умумий техник регламенти (UzTR.148-008:2016) талаблари асосида тўлиқ синовдан ўтказилди ва 21 номдаги маҳсулот учун мувофиқлик сертификати топширилди.
"XON QIZI" МЧЖ раҳбари Шохида Рустамжанова жамиятдаги ишлаб чиқариш жараёнлари таништирди. Тадбир давомида корхона вакилларига мутахассислар томонидан қонунчиликдаги ўзгаришлар ва тадбиркорларга берилган имконият ва имтиёзлар, тушунчалар, янгиликлар ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Корхона томонидан юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришда техник регламент, халқаро стандарт ва метрология талабларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш зарурлиги ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларида маҳсулотларни экспорт қилиш учун ISO, OEKO TEX ва SEDEX халқаро стандартлари асосида сертификат ва рухсатномалар олишда амалий ёрдам кўрсатилиши айтиб ўтилди. Шунингдек, 9 сентябрдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонуни мазмун моҳияти, маҳсулотларни реклама қилишда эътибор қаратилиши зарур бўлган масалалар ҳақида тушунтиришлар берилди.
“Меҳнати элда азиз Устозим”
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Ўзбекистон миллий метрология институти” Давлат муассасаси Бекобод филиали томонидан Бекобод шахрининг фахрий устозлари, халқ таълими аълочиси унвони соҳиблари Н.Убайдуллаева, Ш.Шукурова, Н.Хожимуратова, Бекобод шахар ҳокимлиги маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи У.Қўзибоев, Бекобод шаҳар депутатлар кенгаши раиси У.Абдуназаров ҳамда “Ўзбекистон Қахрамони” унвони ва “Олтин юлдуз” медали совриндори Алим Туйчиев иштирокида “Меҳнати элда азиз Устозим” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбир “Намунали мактаб” сертификатига эга бўлган Бекобод шаҳар 3-сон умумтаълим мактабида ўтказилди.
Тадбирда Бош директор маслаҳатчиси иштирок этиб, устозларни яқинлашиб келаётган касб байрамлари билан табриклади ва Агентликнинг таълим муассасалари билан олиб бораётган ижтимоий ҳамкорлик алоқаларининг самараси, ўқувчиларнинг бугунги таълим ва билим олишлари эртанги кун учун катта мезон бўлиши ҳақида гапирди.
“Ўзбекистон Қахрамони” унвони ва “Олтин юлдуз” медали совриндори Алим Туйчиев ҳам сўзга чиқиб, бундай юксак унвонларга эришиш йўлидаги хизматларини ҳақида гапирди ва ёшларни меҳнатсевар, Ватанга садоқат билан хизмат қилишга чорлади.
Мактаб директори Д.Джураева ҳам мактаб фаолияти, “намунали мкктаб” сифатида вилоятда олиднги қаторларда эришаётган ютуқлари ва Ўзбекистон Миллий метрология институти Бекобод шаҳар филиали билан хамкорликда амалга оширган ишлари ва келгусидаси ҳамкорлик режалари ҳақида хақида сўзлади.
Филиал биноси жойлашган “Ал-Хоразмий” МФЙ раиси Ж.Камалходжаева ҳам сўзга чиқиб, Бекобод филиаллари томонидан кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган фуқароларга қилинган ҳомийликлари хақида гапириб берди.
Учрашув давомида мактабнинг истеъдодли ўқувчилари устозларни табриклаб, ўз ижодларидан шеърий намуналар ўқиб беришди.
Тадбир сўнггида Бекобод филиали томонидан мактаб кутубхонасига китоблар жамланмасидан иборат совғалар топширилди. Барча қатнашчилар ўзлари учун тадбирдан маънавий озуқа олдилар.
Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича семинарлар ўтказилмоқда
“UzТеst” илмий-синов ва сифат назорати маркази Самарқанд филиалининг мутахассис ходимлари томонидан корхона ва ташкилотларда, айниқса хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича стандарт талаблари ва сертификатлаш қоидалари бузилишига йул қўймаслик ва уларнинг олдини олиш максадида қонунчилик ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, Халқаро ва миллий стандартлар талабларининг мазмун моҳияти ва қонунбузилишлари оқибатлари бўйича тушунтириш, профилактика ишлари, шунингдек, ўқув семинарлар олиб борилмокда. Бундан ташқари, экспорт салоҳиятига эга бўлган корхоналарга яқиндан ёрдам бериш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматларни жахон бозорига киритиш, маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни жаҳон бозорига танитиш мақсадида кўпгина хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Марказнинг сифат менежменти тизимларини сертификатлаштириш органи раҳбари Ф.Шакирова томонидан Навоий вилоятида тадбиркор хотин-қизларга халқаро стандартлар талаблари билан таништирган ҳолда халқаро ИСО 9001 стандарти талабларига риоя этиш ва ушбу стандарт талабларига биноан сифат менежменти тизимларини жорий эжтиш ва сертификатлаштириш мавзусида ўқув курслари ўтказилди.
Таъкидлаш лозим, ўқув курсларини ўтказилишидан яна бир мақсад шиддат билан кечаётган янгиланиш жараёнлари ёшлар, хотин-қизлар ва аҳолининг турли қатламлари билим ва кўникмаларини ислоҳотларга мослаштириш, уларнинг профессионал ривожланишига янгича ёндашишни талаб этмоқда. Уларда тадбиркорлик ва бизнес кўникмаларини шакллантириш, касбий малакасини ошириш орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Семинар давомида тадбиркорликни энди бошлаётган хотин-қизларни қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар берилди ва тарқатма материаллар билан таъминланди.