Sayt yangilanmoqda
O'zbekcha Русский Ўзбекча English

Светлана Ортиқова: давлатчиликни шакллантиришда аёлларнинг роли

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Аёллар клуби ўз ишини давом эттирмоқда. Бу сафар учрашувнинг фахрий меҳмони Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Светлана Ортиқова бўлди.

Учрашув давомида Светлана Боймирзаевна клуб аъзолари билан ўзининг ҳаётий йўли, меҳнат тажрибаси, фаолиятида дуч келган қийинчиликлари ва уларни қандай енгиб ўтганлиги билан ўртоқлашди. Шунингдек, маърузачи қизларга ҳақиқий етакчи бўлиш учун кўникмаларни ривожлантириш ва билимларни ошириш бўйича тавсиялар берди.

Шунингдек, самимий ва дўстона руҳда бўлиб ўтган суҳбатда Светлана Ортиқова аёлларнинг жамият ва давлатчиликни ривожлантиришдаги муҳаққақ, бунёд этувчи вазифалари ҳақида алоҳида сўз юритди, меҳнат фаолиятида қўйилган мақсадларга эришишда ижобий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган шахсий фазилатларга эътибор қаратди.

Эслатиб ўтамиз, Аёллар клубининг фаолияти, бошқа йўналишлар қатори, бошқарув соҳасида аёлларнинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ва бундай норасмий учрашувлар аёлларнинг лавозим поғоналари бўйича ўсиш йўлидаги мотивациясини оширишга ва ўзининг куч ва имкониятларига ишонч ҳосил қилишга ёрдам беради.